«TexWorld USA» 2006 йилдан буён ҳар йили АҚШда ташкил этиладиган энг йирик халқаро тўқимачилик кўргазмасидир.
«TexWorld USA» 2006 йилдан буён ҳар йили АҚШда ташкил этиладиган энг йирик халқаро тўқимачилик кўргазмасидир. Унда янги нусҳадаги матолар, тўқимачилик материаллари ва аксессуарлари ҳамда тайёр кийим-кечаклар намойиш қилинади. Тадбирда Германия, Италия, Канада, Туркия, Мексика, Бразилия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон , Жанубий Корея каби 50 дан ортиқ давлатларнинг 500 га яқин йирик тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари корхоналари, либослар дизайни билан шуғулланувчи компаниялари ва савдо тармоқлари қатнашади.