Тошкентда «Uzbek-S Korean» тўқимачилик технопарки очилди

Яқинда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида тўқимачиликда кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар учун технопарк очилди. Лойиҳа Жанубий Кореянинг савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон тўқимачилик саноати» уюшмаси томонидан амалга оширилди. Технопарк илғор технологиялар, материалшунослик ва бўяшга эътибор беради.

15 миллион долларлик лойиҳа Жанубий Корея томонидан ўзининг «Расмий тараққиётга кўмаклашиш» дастури асосида молиялаштирилди, деб хабар берди ўзбек ахборот агентлиги.

Манба

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan