Янгиер шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Янгиер шаҳрида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Янгиер шаҳрида 2021 йилда Ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш юзасидан даставвал шаҳар сектар раҳбарларининг ёшлар билан ишлаш, айниқса ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашга доир амалга оширилаётган тадбирлар жумласида бугун Янгиер шаҳридаги яқинда ишга туширилган "Elegant Fiber Textil" МЧЖ текстил ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази Янгиер шаҳар бўлими томонидан шаҳардаги мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бўлиб ўтган ярмаркада шаҳар сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди. Ярмаркада шаҳримиздаги ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларни аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсининг тикувчилик йўналиши бўйича ўқитилиб, сертификат асосида бандлигини таъминлаш бўйича ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Бунда шаҳримизнинг ишсиз ёшлари фаол иштирок этди. Манба
Батафсил